Линклар

Ўзбекистон Сенати амнистия тўғрисида қарор қабул қилди


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати амнистия тўғрисида қарор қабул қилди. Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқованинг Озодликка айтишича, амнистия тўғрисидаги қарор пайшанба кунги мажлисда қабул қилинган.

Ортиқова хоним Озодлик билан суҳбатда амнистиянинг қабул қилиниши Ўзбекистон адлия тизимида ислоҳотлар изчил давом этаётганининг тасдиғидир, дея таъкидлади.

Сенат қарорига кўра, жумладан ёши 18га тўламаган ва 60дан ошган маҳбуслар, аёллар ва хориж фуқаролари авф қилинади.

Тақиқланган гуруҳларга аъзоликда айбланиб биринчи марта жавобгарликка тортилганлар ҳам озод қилинади.

Оғир жиноятларни содир этган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳбусларга амнистия акти қўлланилмайди.

Сенат қарори қонун кучига кириши учун уни энди президент Ислом Каримов имзолаши керак.

Ўтган йили Конституциянинг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия 68 мингдан ортиқ одамга қўлланилган эди.
XS
SM
MD
LG