Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:40

Владимир Путин: Юридик шахслар ҳам патент тизимига ўтиши керак


Президент Владимир Путин Федерал Мажлис олдида қилган йиллик чиқишида меҳнат миграцияси масаласига алоҳида тўхталди.
Президент Владимир Путин Федерал Мажлис олдида қилган йиллик чиқишида меҳнат миграцияси масаласига алоҳида тўхталди.

Россиялик хусусий тадбиркор ва юридик шахслар ҳам хориж фуқароларини патент тизими асосида ёллаши керак. Россия Федерал Мажлиси олдида қилган йиллик мурожаатида президент Владимир Путин миграция қонунчилигини бузганларни 3 йилдан 10 йилгача мамлакатдан бадарға қилишни таклиф этди.



12 декабр – Россия Конституциясининг 20 йиллиги нишонланаётган кунда мамлакат Президенти Владимир Путин Федерал Мажлис олдида қилган мурожаатномасида меҳнат миграцияси масаласига алоҳида тўхталди.

У нафақат хориж фуқароларининг Россияга кирди-чиқдисини қаттиқ назорат остига олиш, балки иш берувчиларнинг ҳам бу масалада жавобгарлигини ошириш кераклиги ҳақида гапирди.

Федерация Кенгаши, Давлат Думаси, ҳукумат аъзолари, суд тизими ва бошқа жамоатчилик тизимлари раҳбарлари олдида қилган чиқишида Владимир Путин бунинг учун патент тизимини ўзгартиришни таклиф этди.

- Нафақат жисмоний, балки юридик шахсларга ҳам хориж фуқароларини патент асосида ишга ёллашга рухсат беришни таклиф этаман. Патент нархи дифференциал шаклда бўлиши ва ҳар бир минтақа томонидан белгиланиши керак. Патент фақат сотиб олинган ҳудуддагина амал қилиши зарур,- деди Россия президенти.

Путиннинг фикрича, муҳожирлар таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидан фойдаланаётган бўлса, солиқ тўлашлари керак. Янги жорий қилинажак тизим мамлакатга асосан юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга қаратилгани ҳам айтилди.

Айни пайтда, Россия раҳбари мамлакат ҳудудига визасиз мамлакатлардан кириб келган меҳнат муҳожирлари устидан назоратни кучайтириш тарафдори эканини билдирди.

- Ривожланган давлатлар каби, хориж фуқароларининг нима мақсадда қириб келаётгани устидан назоратни кучайтирмоқ зарур. Давлатимиз хорижлик нима мақсадда ва қанча вақтга Россияга келганини билиши шарт. Россияда муҳожирлик қоидаларини бузганларга эса Россияга кириш 3 дан 10 йил муддатигача тақиқлаб қўйилади,- деди Владимир Путин Федерал Мажлис олдида қилган бир соатлик чиқишида.

Давлат раҳбари, шунингдек, янги патент тизими орқали мамлакатга рус тилини мукаммал билган ва рус маданиятига яқин чет элликларни жалб қилиш зарур, деди.

Владимир Путин патент тизимини жорий қилиш ва назоратни кучайтириш ортидан собиқ Совет республикалари билан муносабатларни ёмонлаштириб қўймаслик кераклигига урғу берди.

Федарал Йиғин олдида қилган чиқишида Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг бошқа асосий масалалари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
XS
SM
MD
LG