Линклар

logo-print

Эштон: Янукович ЕИ билан ҳамкорлик битимини "имзолаш ниятини" билдирди


Януковичнинг ЕИ билан битимни имзоламагани Украинада оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.

Януковичнинг ЕИ билан битимни имзоламагани Украинада оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштоннинг айтишича, Украина Президенти Виктор Янукович ЕИ билан савдо алоқалар ва ҳамкорликка оид битимни “имзолаш ниятида” эканини билдирган.

Януковичнинг ўтган ойда мазкур битимни имзолашдан бош тортгани Украинада давом этаётган оммавий норозиликларни келтириб чиқарган эди.

Эштон пайшанба куни Брюсселда, Озодлик мухбири билан суҳбатда, Янукович кўтарган иқтисодий муаммолар ЕИ билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолаш орқали мамлакатга янги инвестицияларни жалб қилиш воситасида ҳал қилиниши мумкин, дея билдирди.

Айни пайтда, Украина мухолифати етакчилари Януковичнинг музокаралар столига ўтириш таклифини рад қилиб, ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Юзлаб намойишчилар Киевда бир нечта бинони, жумладан Киев шаҳар ҳокимиятини қамал қилишда давом этди. Чоршанба куни полиция Киев кўчаларини норозилардан тозалаш режаларидан воз кечди.

Айни пайтда, Пентагоннинг маълум қилишича, чоршанба куни Украина Мудофаа вазири Павло Лебедев АҚШлик ҳамкасби Чек Ҳейгл билан телефон суҳбатида Украина қуролли кучлари намойишчиларга қарши ишлатилмасилигини ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG