Линклар

Россия Олий суди Pussy Riot аъзоларига чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқишни буюрди


Pussy Riot аъзоси Надежда Толоконникова.

Pussy Riot аъзоси Надежда Толоконникова.

Россия Олий суди Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари устида Москва шаҳар суди чиқарган ҳукмни қайта кўриб чиқишни буюрди. Олий суд қарори панк гуруҳининг икки аъзоси Мария Алёхина билан Надежда Толоконниковага берилган қамоқ жазоси муддати тугашига уч ой қолганда эълон қилинди.

Pussy Riot аъзолари 2012 йилда Москванинг Исо Масих черковида Путинга қарши арт-перформенсни ташкил қилгани учун “диний адоват асосида безорилик қилиш”да айбдор деб топилиб, икки йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.

Олий суд Интернет сайтида эълон қилинган қарорда Москва шаҳар суди “ўз ҳукмида Толоконникова ва Алёхинанинг бирор бир ижтимоий гуруҳга нисбатан диний адовати бўлганига доир далилларни келтирмагани” қайд этилади.

Қарорда шунингдек Москва суди бу аёлларни ёш болали оналар эканини инобатга олмагани ҳам айтилади.
XS
SM
MD
LG