Линклар

logo-print

Мамадали Маҳмуд 14 йил ичида илк бора туғилган кунини уйида нишонлади


Мамадали Маҳмуд қамоқдан озод бўлган кунида.

Мамадали Маҳмуд қамоқдан озод бўлган кунида.

Таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) 12 декабр куни 74 ëшга кирди. Мамадали Маҳмуд кейинги 14 йил ичида илк марта туғилган куниини ўз уйида нишонламоқда.


Эврил Турон адабий таҳаллуси билан машҳур ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмуд 14 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, жорий йилниннг 19 апрел куни озод этилган эди.

Мамадали Маҳмуд Ўзбекистон Жиноят кодексининг 221 - моддаси - "Жазони ижро этиш муассаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик" да айбдор деб топилгани ва уч йиллик муддат қўшиб берилгани айтилганди.

Ëзувчиларнинг Халқаро ПЕН ташкилоти Мамадали Маҳмуд озод этилиши учун бошлаган кампаниядан кейин расмий Тошкент ëзувчини қамоқдан озод қилишга мажбур бўлгани кузатилди.

Таниқли адиб мустақиллик йилларида мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан алоқалари учун 14 йилга озодликдан маҳрум этилгунига қадар ҳам икки марта қамоққа ташланган эди.

Мамадали Маҳмуд Ўзбекистон мустақиллиги учун совет тузуми даврида курашган ëрқин сиëсатчилардан бири сифатида эътироф қилинади.

Мамадали Маҳмуднинг “Ўлмас қоялар” асари совет даврида таъқибга учраган.
"Ўлмас қоялар" романи француз тилида нашр этилган. Адибнинг асарини Филипп Фризон француз тилига таржима қилган.

1981 йилда "Шарқ юлдузи" журналида чоп этилган "Ўлмас қоялар" романи Марказий Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши, туркий халқларнинг Россия босқинига қарши курашига бағишланган.

Жамоатчилик талаблари боис қамоқдан озод бўлган Мамадали Маҳмуд айни пайтда янги романни ëзиб тугатаëтганлигини Озодлик мухбири билан суҳбатда айтди.

Ëзувчи Мамадали Маҳмуднинг туғилган кунида Озодлик мухбири Абдулла Искандар билан суҳбатлашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG