Линклар

logo-print

Навоий қамоқхонасида 6 йиллик жазо муддатининг 4 йилини ўтаган Хайрулла Ҳамидовнинг отаси 64 яшар Убайдилла Ҳамидов ўғлининг Ўзбекистон конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия доирасида озод қилинишидан умид қилмоқда.



Бундан бир ярим ой олдин ўғли билан учрашиб қайтган Убайдулла Ҳамидов Озодлик билан суҳбатда амнистиядан умидвор эканини билдирди.

Убайдулла акага кўра, Хайрулла Ўзбекистон конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистияга тушиш мақсадида илтимоснома ëзган.

- Илтимоснома ëзган авф сўраб. Худо хоҳласа¸ янгиликлар бўлиб қолса, энг биринчи Озодлик мухлисларига айтамиз. Мен ҳам, онаси ҳам президентга хат ëздик. Конституциянинг 21 йиллиги боис чиққан амнистия учун. Чиқиб қолса зора. Худо хоҳласа. Бир ярим ой олдин Қизилтепа қамоқхонасига бориб учрашдик. Яхши, соғ-омон ишлаб юрибди. Соғлиқлари ҳам яхши. Бориб келдим, яхши. Ҳаммага салом деб юборди ўғлим. Ишлаб юрибди. Бир оғиз гап билан турма турмада энди? Энди иложи йўқ. Қамоқхона раҳбарияти ҳам ундан норози эмас,- дейди Убайдулла ака.





37 яшар Хайрулла Ҳамидов “Ўзбекистон футболи”, республика телевидениесида мухбир ва спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаб келган. Қамалгунга қадар у футболга бағишланган “Интерфутбол”, “Чемпион” газеталарида танқидий руҳдаги мақолалари билан чиқаётган эди.

Хайрулла Ҳамидов Тошкентдаги “Наврўз” радиоси орқали эфирга узатилган “Холислик сари” эшиттиришидаги ваъзлари билан, кейинчалик эса “Одамлар орасида” газетасидаги фаолияти билан ўзбекистонликлар орасида шуҳрат қозонган.

Хайрулла Ҳамидов 2010 йилнинг 21 январ куни ҳибсга олинган эди.

2010 йил 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди Хайрулла Ҳамидовни "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Хайрулла Ҳамидовнинг қамалишини қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Ҳюман Райтс Уотч, Халқаро Амнистия каби ташкилотлар кескин қоралаган ва унинг озодликка чиқарилишини сўраб келмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG