Линклар

БМТ текширувчилари Сурияда давом этаётган урушда жами беш маротаба кимёвий қурол қўлланилганини аниқлади.

Бироқ кимёвий қуроллар айнан қайси кучлар тарафидан қўлланилгани ҳозирча ноаниқ қолмоқда. Буни аниқлаш БМТ текширувчилари мандатига кирмаган.

Пайшанба куни чоп этилган ҳисоботда айтилишича, жорий йилнинг 21 августида Гута ҳудудида юз берган ҳужумда асабларни фалажловчи сарин газидан фойдаланилган.

Жаҳон ҳамжамиятини жунбушга келтирган ушбу ҳужумдан сўнг АҚШ ва Россия ўртасида Суриянинг кимёвий қуролларини 2014 йилнинг ўртасигача йўқ қилиш келишуви тузилган эди.

Ҳисоботга кўра, кимёвий қурол Суриянинг Хан ал Асал, Жобар, Сароқиб ва Ашрафия Саҳная ҳудудларида ҳам ишлатилган бўлиши мумкин.

БМТ текширувчилари етакчиси Аке Селлстромга кўра, яна иккита жойда кимёвий қурол қўлланилгани ҳақидаги таҳминлар ўз тасдиғини топмаган.
XS
SM
MD
LG