Линклар

Шимолий Корея раҳбарининг қудратли қариндоши қатл қилинди


Ким Чен Ун (ўнгда) амакиси Чан Сон Тхек билан.

Ким Чен Ун (ўнгда) амакиси Чан Сон Тхек билан.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Уннинг мамлакат сиёсатида катта ўрни бўлган поччаси сотқинликда айбланиб қатл қилинди.

Давлатга қарашли ахборот агентликларига кўра, Чан Сон Тхек коммунистлар тарафидан бошқарилган Шимолий Кореяда жиянидан сўнг иккинчи энг қудратли инсон эди.

Чан Сон Тхек ҳарбий суд буйруғи асосида отиб ташлаш воситасида қатл этилгани айтилмоқда.

Мамлакат раҳбарининг қудратли қариндошининг қатл қилиниши Ким Чен Уннинг таҳтга ўтирганидан сўнг Шимолий Корея режимида юз берган энг катта ўзгариш дея талқин қилинмоқда.

Жорий ҳафта бошида Чан Сон Тхек партия йиғини пайтида ҳарбийлар тарафидан ҳибсга олинган ва кейинроқ қатор қонунбузарликлар, жумладан, қиморбозлик ва молиявий фирибгарликларда айбланиб, барча лавозимларидан бўшатилган эди.

Давлат ахборот агентликлари ҳибсга олинганидан сўнг Тхекни “итдан ҳам баттар” инсон дея таърифлади.

Чан Сон Тхек отаси ўлимидан сўнг Шимолий Корея раҳбарлигини ўз қўлига олган жияни Ким Чен Унга мамлакатни бошқаришда яқиндан ёрдам бериб келгани айтилади.

Тхек Ким Чон Уннинг аммаси, Шимолий Кореянинг собиқ раҳбари Ким Чен Ир синглисининг турмуш ўртоғи эди.
XS
SM
MD
LG