Линклар

logo-print

Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея раҳбари поччаси қатл қилинганидан ташвиш билдирди


Мамлакатнинг иккинчи қудратли шахси ҳисобланган Чан Сон Тхэк ҳарбий трибунал ҳукмига биноан қатл қилингани айтилмоқда.

Мамлакатнинг иккинчи қудратли шахси ҳисобланган Чан Сон Тхэк ҳарбий трибунал ҳукмига биноан қатл қилингани айтилмоқда.

Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Уннинг поччаси қатл қилингани тўғрисидаги хабарлар юзасидан ташвиш билдирди. Шимолий Корея расмий хабар агентлигига кўра, мамлакатнинг иккинчи қудратли шахси ҳисобланган Чан Сон Тхэк ҳарбий трибунал ҳукмига биноан қатл қилинган.

Жорий ҳафта бошида Чан молиявий қонунбузарлик, қиморбозлик, хотинбозлик ва гиёҳвандликда айбланиб, барча лавозимларидан четлатилган эди.

Қўшни Жанубий Кореянинг Бирлашиш масалалари бўйича вазирлиги жума куни эълон қилган баёнотда расмий Сеул Шимолий Кореядаги ҳодисалардан “чуқур ташвишда” экани ва иттифоқчи мамлакатлар билан бу борада маслаҳатлашувлар олиб борилаётгани айтилади.

Вашингтонда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши агар Чаннинг қатл қилингани тасдиқланса, бу “Шимолий Корея режимининг ўта ваҳший эканига яна бир далил бўлади”, дея баёнот эълон қилди.
XS
SM
MD
LG