Линклар

logo-print

Эронда олти йил аввал бедарак йўқолган АҚШ фуқароси МРБга ишлагани айтилмоқда


Роберт Левинсон олти йил аввал Эроннинг Киш оролида бедарак йўқолган.

Роберт Левинсон олти йил аввал Эроннинг Киш оролида бедарак йўқолган.

АҚШдаги етакчи хабар агентликларига кўра, олти йил аввал Эронда бедарак йўқолган америкалик АҚШ Марказий разведка бошқармасининг таҳлилий бўлимига ишлаган. АҚШ расмийлари Роберт Левинсон Эроннинг Киш оролига хусусий шахс сифатида сафар қилганини айтиб келган.

Associated Press ва “Washington Post” газеталарининг хабар қилишича, Федерал тергов бюросининг собиқ ходими Левинсон Эронга МРБ таҳлилчилари топшириғи билан борган. МРБ таҳлилий бўлимининг мамлакат ташқарисида фаолият юритиш ваколати бўлмагани ва Левинсоннинг Эронга юборилиши МРБ қоидаларига зид бўлгани ҳам айтилади хабарларда.

Амалдаги ва собиқ расмийлар билан суҳбатларга асосланган хабарларда айтилишича, Левинсон бедарак йўқолиши ортидан МРБ раҳбарияти 10 нафар ходимига нисбатан интизомий чора кўрган, жумладан учта ветеран таҳлилчини ишдан бўшатган.

Левинсоннинг қаердалиги ҳамон номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG