Линклар

Украина мухолифати президент Янукович билан музокарага рози бўлди


Украина мухолифати етакчилари Виталий Кличко, Арсений Яценюк ва Олеҳ Тяхнибок.

Украина мухолифати етакчилари Виталий Кличко, Арсений Яценюк ва Олеҳ Тяхнибок.

Украина мухолифати етакчилари мамлакатда вужудга келган бўҳронни ҳал қилиш учун президент Виктор Янукович билан музокара қилишга розилик берди. Ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзоламаслик қарорига қарши чиқаётган мухолифат етакчиларидан бири Арсений Яценюк Киевнинг Мустақиллик майдонидаги намойишчилар олдида қилган чиқишида Янукович билан учрашувда уларнинг талабларини етказишини билдирди.

Яценюк намойишчилар олдида гапираётган пайтда мухолифатнинг яна икки лидери - бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Виталий Кличко ва ултра-миллатчи Олеҳ Тяхнибоклар унинг ёнида туришди.

Жума куни Янукович собиқ президент Леонид Кравчук ташкил қилаётган “давра суҳбатида” шахсан қатнашишини билдирди.

Янукович ўтган ойда кутилмаганда Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолаш режаларидан воз кечди.

Пайшанба куни Украина Бош вазири ўринбосари Серҳий Арбузов Брюсселга сафари давомида ҳукумат “яқин орада” битимни имзолашини баён қилди, лекин ҳужжат қачон имзоланишини аниқлаштирмади.
XS
SM
MD
LG