Линклар

Ўзбекистон президенти кейинги сайловга тайёргарликни бошлаб юборди


Сиëсатшунос Камолиддин Раббимов.

Сиëсатшунос Камолиддин Раббимов.

Партиялар раҳбарлигига келган янги шахслар Каримовга ва унинг сценарийсига мутлақ итоат қиладиган шахслар бўлади. Улар бир йилнинг ичида ўзларида сиёсий амбициялар шакллантиришга, сиёсий элита билан алоқалар ўрнатишга улгуролмайди. Бу фикрни сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг бугунги OzodNazarида билдирди.

Гап шундаки, 2013 нинг декабри бошида Ўзбекистон либерал-демократик партияси, июнда “Адолат” социал-демократик партияси, май ойида “Миллий тикланиш” партияси, апрелда эса, Халқ-демократик партияси етакчилари алмашди.

Мамлакат парламентидан жой олган бу партиялар раҳбарларининг ёппасига алмашгани, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов фикрича, келаси йил охирида бўладиган парламент сайлови ҳамда 2015 йил баҳорида ўтиши керак бўлган Президент сайлови билан боғлиқ.

Камолиддин Раббимов бугунги OzodNazarида, шунингдек, Украинадаги бўҳрон ҳамда яна бир бор Ўзбекистоннинг “миллионлари”га тўхталди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG