Линклар

logo-print
Киевда ҳукуматга қарши намойишлар давом этар экан бир гуруҳ кўнгиллилар кўчадаги намойишчиларни овқат ва ичимлик билан таъминлашни ўз бўйнига олган.

Намойишчиларга овқат етказиб берадиган асосий ошхона касаба уюшмалари биносида жойлашган бўлиб¸ 24 соат давомида намойишчилар ва уларнинг тарафдорлари томонидан келтирилган маҳсулотларни тайëрлаб беради.




Украина Бош вазири ўринбосари Серҳий Арбузов Киев Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини “тез кунларда” имзолашини билдирди.

Арбузов бу ҳақда пайшанба куни Европа Иттифоқининг Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Штефан Фюле билан учрашганидан сўнг маълум қилди.

Арбузовга кўра, битим имзоланиши олдидан Брюссел ва Киев расмийлари қатор “савдо масалалари” бўйича келишиб олишлари керак.

Европа Иттифоқи ва Украина расмийлари Ассоциатив келишувга эришиш режасини биргаликда ишлаб чиқиши айтилмоқда.

13 декабр куни тонгги соат 4да намойишчилар Украина гимнини куйлашди.



Украина мухолифати етакчилари мамлакатда вужудга келган бўҳронни ҳал қилиш учун президент Виктор Янукович билан музокара қилишга розилик берди. Ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзоламаслик қарорига қарши чиқаётган мухолифат етакчиларидан бири Арсений Яценюк Киевнинг Мустақиллик майдонидаги намойишчилар олдида қилган чиқишида Янукович билан учрашувда уларнинг талабларини етказишини билдирди.

Яценюк намойишчилар олдида гапираётган пайтда мухолифатнинг яна икки лидери - бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Виталий Кличко ва ултра-миллатчи Олеҳ Тяхнибоклар унинг ёнида туришди.

Жума куни Янукович собиқ президент Леонид Кравчук ташкил қилаётган “давра суҳбатида” шахсан қатнашишини билдирди.

XS
SM
MD
LG