Линклар

Чеченистон ички ишлар вазирининг ўрибосари исломий жангариликда гумонлангаларни қатл қилиш билан таҳдид қилди


Чеченистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўрибосари Апти Алаудинов исломий жангарилариликда гумонланганларга қарши барча ноқонуний усуллар, жумладан қотилликка қўл уришдан тоймаслигини билдирди.

Яқинда Ўрис Мартан туманида маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашув пайтида Алаудинов Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров унга бу борада топшириқ берганини иддао қилди.

Ўз чиқиши давомида Рамзан Қодировни “ҳукмдор”, дея атаган Алаудинов республика раҳбариятини танқид қилган ва “исломий жангарига сал ўхшаган одамга” қарши сохта ашёвий далилларни чўнтагига солиб қўйиш, ҳибсга олиш ёки уларни ҳатто қатл қилишгача боришга изн берилганини таъкидлади.

Унинг айтишича, Ўрис Мартан тумани марказий масжидида баъзилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан бирга жамоат бўлиб намоз ўқишни истамайди ва ана шундайларни ҳам “исломий эктсремист” деб ҳисоблашга асослар бор.

Алаудиновнинг бу сўзлари акс этган видео YouTube порталида пайшанба куни пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG