Линклар

Парижда Санта Клаус ҳаво шарлари ёрдамида осмонга кўтарилиб, одамларга хурсандчилик улашаётган бир пайтда, Европадан шарқда жойлашган давлатларда одамлар бугун тирик қолганига шукр қилиб яшамоқда. Ўтаётган ҳафтада фотомухбирлар олган тасвирларни кўриб, мана шундай ҳаёлга толасиз.

Украина мухолифати етакчилари мамлакатда вужудга келган бўҳронни ҳал қилиш учун президент Виктор Янукович билан музокара қилишга розилик берди.

Ҳукуматнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзоламаслик қарорига қарши чиқаётган мухолифат етакчиларидан бири Арсений Яценюк Киевнинг Мустақиллик майдонидаги намойишчилар олдида қилган чиқишида Янукович билан учрашувда уларнинг талабларини етказишини билдирди.


Киевнинг Хрешатик майдонидаги намойишчилар қурган баррикадалар



Жума куни Янукович собиқ президент Леонид Кравчук ташкил қилаётган “давра суҳбатида” шахсан қатнашишини билдирди.

Янукович ўтган ойда кутилмаганда Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолаш режаларидан воз кечган эди.


Пайшанба куни Украина Бош вазири ўринбосари Серҳий Арбузов Брюсселга сафари давомида ҳукумат “яқин орада” битимни имзолашини баён қилди, лекин ҳужжат қачон имзоланишини аниқлаштирмади.

Қуйидаги суратда Европарламент депутатлари Украина ва Европа Иттифоқи байроқларини кўтариб, украинлар билан бирдам эканини намойиш этмоқда.





БМТ текширувчилари Сурияда давом этаётган урушда жами беш маротаба кимёвий қурол қўлланилганини аниқлади.


Бироқ кимёвий қуроллар айнан қайси кучлар тарафидан қўлланилгани ҳозирча ноаниқ қолмоқда. Буни аниқлаш БМТ текширувчилари мандатига кирмаган.


Пайшанба куни чоп этилган ҳисоботда айтилишича, жорий йилнинг 21 августида Гута ҳудудида юз берган ҳужумда асабларни фалажловчи сарин газидан фойдаланилган.



Ҳисоботга кўра, кимёвий қурол Суриянинг Хан ал Асал, Жобар, Сароқиб ва Ашрафия Саҳная ҳудудларида ҳам ишлатилган бўлиши мумкин.

БМТ текширувчилари етакчиси Аке Селлстромга кўра, яна иккита жойда кимёвий қурол қўлланилгани ҳақидаги таҳминлар ўз тасдиғини топмаган



Чоршанба куни Кобул шаҳридаги халқаро аэропорт яқинида хорижий кучларга тегишли автокарвонга қарши худкуш ҳужум амалга оширилди.


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Озодликка ҳужум оқибатида ҳеч кимга зарар етмаганини маълум қилди.


Хорижий қўшинларга қарши ҳужум масъулиятини толиблар ўз зиммасига олди.

Мазкур аэропортда НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлигининг муҳим базаларидан бири жойлашган.

Таҳлилчиларга кўра, қаттиқ тартибда қўриқланадиган Кобул халқаро аэропортига шу пайтгача жуда кам ҳужум уюштирилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG