Линклар

Украина президенти тарафдорлари Киевда намойиш ўтказмоқчи


Украина мухолифати тарафдорларининг Киевдаги намойиши, 2013 йил 13 декабрь.

Украина мухолифати тарафдорларининг Киевдаги намойиши, 2013 йил 13 декабрь.

Украинадаги ҳукмрон “Регионлар” партияси мамлакат президенти Виктор Януковични қўллаб-қувватлаш учун шанба куни намойиш ўтказиши режаланган.

Ўтган ой Янукович Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилганидан бери мухолифат ва Европа Иттифоқи тарафдори бўлган фуқаролар ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда.

Янукович туғилиб ўсган Украинада шарқидаги президентнинг минглаб тарафдорлари шанба куни пойтахт Киев томон юриш қилиши кутилмоқда.

Улар мухолифат намойишлар ўтказаётган Мустақиллик майдони яқинидаги Европа майдонига йиғилади.

Мамлакатда юзага келган бўҳронни ҳал қилиш учун жума куни президент Янукович мухолифат лидарлари билан ўтказган музокара натижасиз тугади.

Айни пайтда, АҚШ Сенатори Жон Мак Кейн Украина мухолифатининг ҳукуматига қарши намойишларини қўллаб-қувватлаш учун шу ҳафта охирида Киевга боришини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG