Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Сурияда кимёвий қурол қўлланилганини қоралади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда кимёвий қуроллар қўлланилганини кескин қоралади.

БМТ Бош Ассамблеясида жума куни чиқиш қилган Бош котиб Сурияда кимёвий қуроллар қўлланилишининг олдини олиш учун халқаро ҳамжамият ҳам маънавий ҳам сиёсий масъулиятга эга эканини таъкидлади.

Бан Ки Муннинг бу баёноти БМТ инспекторлари Суриянинг тўртта минтақасида камида бир мартадан кимёвий қуроллар қўлланилганини тасдиқлаганидан кейин янгради.

Халқаро инспекторлар кимёвий қурол ҳукумат кучлари ёки исёнчи гуруҳлар томонидан ишлатилганини аниқлаш мандатига эга эмас.

Сурия ҳукумати ва исёнчи гуруҳлар бир-бирини кимёвий қуроллардан фойдаланганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG