Линклар

Фонд Форумнинг “Базар Арт” кўргазмаси ўтказилишига изн берилмади


Тошкент шаҳар ҳокимияти Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова еткчилигидаги Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми жамғармаси пойтахтда “Базар Арт” кўргазма-ярмарка ўтказишига рухсат бермади.

Буни Фонд Форум жамғармаси 13 декабрь куни ўзининг Интернетдаги саҳифасида эълон қилди.

“Биз халқ хунармандлари сулолалари учун фойдали бўлган ушбу чиройли анъана амалга ошмай қолганидан афсусланамиз”, дейилади Фонд Форум эълон қилган баёнотда.

13-кўргазма 14-16 декабрь кунлари пойтахтда бўлиб ўтиши режаланган эди.

“Базар Арт” кўргазмаси 2007 йилдан буён рассомлар уюшмаси, санъатшунослар ва 200 га яқин халқ усталари томонидан Тошкентда йилига икки марта ўтказиб келинаётган эди.

Ўзбекистоннинг биринчи оиласи аъзолари ўртасида низолар келиб чиққани сабабли Гулнора Каримовага қарашли ёки у билан яқин ҳамкор бўлган шахсларга тегишли қатор тижорат ташкилотларда текширувлар ўтказилиб фаолияти тўхтатилди.

Улар орасида ўнлаб оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидение ва радиоканаллар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG