Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:36

Баҳодир Матлюбов Ички ишлар вазири лавозимидан бўшатилди


Б.Матлюбов Ички ишлар вазирлиги академияси битирувчиларига дипломлар топшираётган пайт.
Б.Матлюбов Ички ишлар вазирлиги академияси битирувчиларига дипломлар топшираётган пайт.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 13 декабрь кунги фармони билан Баҳодир Матлюбовни Ички ишлар вазири лавозимидан бўшатди.

Uzmetronom.com мустақил Интернет-газетаси хабарига кўра, президентнинг бошқа фармонига мувофиқ Адҳамжон Аҳмадбоев Ички ишлар вазири этиб тайинланган.

Аҳмадбоев шу кунга қадар Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини Тошкет шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Мирсамат Одилов эгаллаган.

Баҳодир Матлюбов 2006 йилда истеъфога чиққан Зокир Алматовнинг ўрнига Ички ишлар вазири этиб тайинланган эди.

Uzmetronom.com нашрига кўра, 61 ёшга кирган Матлюбов саломатлиги сабабли бир неча марта истеъфога чиқишни сўраб мамлакат раҳбарига ариза ёзган. Бироқ президент унинг аризаларини қабул қилмаган.
XS
SM
MD
LG