Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

Эрон: Фазога учирган маймун Ерга муваффақиятли қўнди


Эрон 2013 йил январь ойи охирида фазога учирилган маймун.
Эрон 2013 йил январь ойи охирида фазога учирилган маймун.
Эронда маймун фазога иккинчи марта муваффақиятли парвоз қилиб Ерга қайтди.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг Интернетдаги саҳифасида шанба куни эълон қилинган маълумотга кўра, маймун фазога мамлакатда қурилган ва илк бор суюқ ёнилғидан фойдаланилган “Пажоҳеш” (“Тадқиот”) деб номланган ракетада учирилган.

Хабарда билдирилишича, маймун Ерга “Фаргам” ракетасида муваффақиятли қўнган.

Теҳрон технологик ютуқлар қўлга киритилганини тез-тез иддао қилади. Аммо бу иддаоларни мустақил манбалар томонидан тасдиқлаш қийин.

Жорий йил ярварь ойида Эрон Исломий Республикаси расмийлари фазога учирилган маймун Ерга соғ-омон қайтганини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG