Линклар

Афғонистон раҳбари АҚШ хавфсизлик шартномаси бўйича ўз қарашини ўзгартиришига умид билдирди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Қўшма Штатлар икки мамлакат ўртасида хавфсизлик шартномаси имзолаш борасида ўз қарашини қайта кўриб чиқишига умид билдирди.

Шанба куни Ҳиндистон пойтахти Деҳлида сўзлаган Карзай 2014 йилда халқаро кучлар Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин АҚШ ҳарбийларининг мамлакатда қолишига рухсат берадиган “Икки томонлама хавфсизлик шартномаси”да бу келишув Афғонистонга хавфсизлик ва барқарорлик олиб келиши кафолатланган бўлишини хоҳлашини айтди.

Жума куни Ҳиндистон телевидениесига интервью берган Карзай шартномани апрель ойида Афғонистонда ўтказиладиган президентлик сайловидан кейин имзолаши мумкинлигини бироқ АҚШ расмийлари уни дарҳол имзолашга даъват қилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG