Линклар

Америкалик таниқли ўзбек тадбиркор Абдурауф Мақсудий вафот этди


Америкалик таниқли ўзбек тадбиркори, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг собиқ қайнотаси Абдурауф Мақсудий Нью Жерси Штатининг Моррис Таун шаҳридаги уйида 13 декабрь куни вафот этди.

Сўнгги йилларда 81 ёшдаги Абдурауф Мақсудийнинг соғлиги кексалик сабабли ёмонлашган.

Мақсудийлар оиласини яқиндан билган тадбиркор Фарход Иноғомбоев Озодлик билан суҳбатда Абдурауф Мақсудийни бағри кенг яхши инсон бўлган деб хотирлади.

- Улуғ инсон эдилар. Ўзбекистоннинг биринчи мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиётига жуда кўп ҳисса қўшган, минглаб одам ҳаётига кўп яхшилик киритган инсон эдилар. Кўпчилик яхшилик билан хотирлайдиган, яхшилик билан тилга оладиган инсон эдилар. Ўзи асли Марғилонда туғилганлар. Оллоҳ раҳмат қилсин, деди Фарход Иноғомбоев.

Абдурауф Мақсудий 15 декабрь куни Нью Жерси штатидаги мусулмонлар қабристонига дафн қилинади.
XS
SM
MD
LG