Линклар

logo-print

Украина президенти юқори лавозимли икки амалдорни ишдан бўшатди


Киев шаҳар маъмуриятининг собиқ раҳбари Александр Попов, Киев ш., 2012 йил 11 декабрь.

Киев шаҳар маъмуриятининг собиқ раҳбари Александр Попов, Киев ш., 2012 йил 11 декабрь.

Украина Президенти Виктор Янукович 30 ноябрь куни полиция Европа Иттифоқи тарафдори бўлган намойишчиларни куч билан тарқатиб юборгани учун Киев шаҳар маъмурияти бошлиғи Александр Попов, Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши раҳбари ўринбосари Владимир Сивковични лавозимидан бўшатди.

Бу ҳукуматнинг минглаб тарафдорлари Киев марказида шанба куни намойиш ўтказаётган пайтда эълон қилинди.

14 декабрь кунги намойиш мухолифат ҳукуматга қарши уюштириб келаётган норозиликларга жавобан ўтказилди.

Янукович тарафдорлари мухолифат намойишлар ўтказаиб келаётган Мустақиллик майдони яқин жойлашган Европа майдонига йиғилди.

Ўтган ой Янукович Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилганидан бери мухолифат ва Европа Иттифоқи тарафдори бўлган фуқаролар ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда.

Мамлакатда юзага келган бўҳронни ҳал қилиш учун жума куни президент Янукович мухолифат лидарлари билан ўтказган музокара натижасиз тугади.
XS
SM
MD
LG