Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:52

Лоран Фабиус Сурия тинчлик музокаралари муваффақиятли бўлишига шубҳа билдирди


Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус.
Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус.
Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Сурия Президенти Башар Ал-Ассад ҳукуматига “мўътадил” мухолифат ”жиддий муаммолар”га юз тутгани ва Сурия келажаги хусусида “пессимистик” фикрда эканини билдирди.

Фабиус Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида БМТ хомийлигида ўтказиладиган тинчлик музокараларида муваффақиятга эришилишига “шубҳа” билдирди.

Сурия ҳукумати ва мухолифат вакиллари, шунингдек, минтақа ва дунёнинг етакчи давлатлари расмийлари иштирокидаги музокаралар январь ойининг охирги ҳафтасида Швейцарияда ўтказилиши режаланган.

Франция Сурия мухолифатини дастаклаб келаётган етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG