Линклар

Украинада ҳукуматга қаршилар ва ҳукумат тарафдорлари намойиш ўтказмоқда


Украина пойтахти Киевда ҳукуматга қарши бўлганлар ва ҳукумат тарафдорларининг намойишлар ўтказмоқда.

Мухолифат ўтган ой Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ассоциация ҳақида келишув имзолашни рад қилган президент Виктор Януковичга босимни кучайтириш учун одамларни пойтахтнинг Мустақиллик майдонида ўтаётган норозилик намойишига қўшилишга даъват қилди.

Айни пайтда, Киевнинг Европа майдонида ҳукуматнинг минглаб тарафдори намойиш ўтказа бошлади.

АҚШ Сенатори Жон Мак Кейн шанба куни Киевда Украина мухолифати раҳбарлари ва намойишчилар билан учрашди.

Мак Кейн ҳукумат ва намойиш қатнашчиларини демократик ҳуқуқлар тинч изҳор этилишини ҳурмат қилишга чақирди.

Украина Президенти 30 ноябрь куни полиция Европа Иттифоқи тарафдори бўлган намойишчиларни куч билан тарқатиб юборгани учун айбдор бўлган тўрт нафар амалдорни ишдаш бўшатди.

Шунга қарамай, мухолифат ҳукумат истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG