Линклар

Туркманистонда биринчи марта кўп партиявий сайлов ўтказилмоқда


Туркманистонда илк бор кўп партиявийлик асосида парламент сайлови ўтказилмоқда.

1991 йилда Туркманистон ўз мустақиллигини эълон қилинганидан бери мамлакатда биринчи марта иккита сиёсий партия номзодлари сайловда қатнашмоқда.

Айни пайтда, Саноат ва тадбиркорлар партияси мухолиф партия эмас. Бу партия ўтган йил президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов рухсат берганидан кейин тузилган.

Парламентдаги 125 та ўрин учун даъвогарлик қилаётган 283 нафар номзод орасида ҳукуматпараст иттифоқлар ва ташкилотлар, шунингдек, собиқ коммунистик партия бўлган Туркманистон демократик партиясининг ўнлаб вакилли бор.

Туркманистонда ўтказилаётган сайловда уч миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайлов арафасида Халқаро Амнистия ташкилоти Туркманистон ҳукуматини мамлакатда фундаменлал инсон ҳуқуқлари кенг кўламда поймол этилаётганини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG