Линклар

logo-print
Жанубий Африка Республикаси собиқ президенти Нельсон Мандела 15 декабрь куни туғилиб ўсган Шарқий Кейп вилоятидаги Қуну қишлоғида дафн қилинди.

Ундан олдин пойтахт Преторияда минглаб одам, жумладан, мамлакатни бошқараётган Африка Миллий Конгресси, Манделанинг оила аъзолари, ҳукумат расмийлари ва хориждан келган меҳмонлар Нельсон Мандела билан видолашув маросимларида иштирок этди.

Мандела 5 декабрь куни 95 ёшида вафот этгани муносабати билан мамлакатда 10 кунлик мотам эълон қилинган эди.

Апартеидга қарши олиб борган кураши учун 27 йил қамоқда сақланган Мандела 1990 йилда озодликка чиққанидан сўнг миллий ярашув ғоясини тарғиб қилган.

1994 йилда у Жанубий Африка Республикасида ўтказилган илк демократик сайловда мамлакатнинг биринчи қора танли президенти этиб сайланган эди.
XS
SM
MD
LG