Линклар

Украинада ҳукуматга қаршилар ва ҳукумат тарафдорлари намойиш ўтказмоқда


Киевнинг Мустақиллик майдони, 2013 йил 15 декабрь.

Киевнинг Мустақиллик майдони, 2013 йил 15 декабрь.

Украина мухолифати Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзолашни рад қилган президент Виктор Януковичга босимни кучайтириш учун Киевнинг Мустақиллик майдонида ўтказаётган норозилик намойишига минглаб одам келиб қўшилди. Айни пайтда, Мустақиллик майдонига яқин жойлашган Европа майдонида эса ҳукуматнинг минглаб тарафдори намойиш уюштирди.


Украина мухолифати Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзолашни рад қилган президент Виктор Януковичга босимни кучайтириш учун Киевнинг Мустақиллик майдонида ўтказаётган норозилик намойишига минглаб одам келиб қўшилди. Айни пайтда, Мустақиллик майдонига яқин жойлашган Европа майдонида эса ҳукуматнинг минглаб тарафдори намойиш уюштирди.


Европа Иттифоқи (ЕИ) Украина билан савдо ва ҳамкорлик келишуви имзолаш борасидаги музокараларни тўхтатаётганини билдирди.

Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалри бўйича мутасаддиси Стефан Фюленинг Твиттер орқали ёзишича, у ўтган ҳафта Украина Бош вазири ўринбосари Сергей Арбузовга муҳокамаларнинг давом этиши Киев ҳукумати келишув имзолаш борасида қабул қиладиган қарорига боғлиқ эканини айтган.

Бунга тезда жавоб қайтарган Украина ҳукумати матбуот котиби Виталий Лукяненко Украина ҳукумати ЕИ билан музокараларга жиддий этибор қаратганини ва Фюленинг твитига Иттифоқнинг расмий позицияси сифатида қаралмаслигини урғулади.

Президент Януковичга босимни кучайтириш учун мухолифат Киевнинг Мустақиллик майдонида ўтказаётган намойишга 15 декабрь куни 150-200 минг киши келиб қўшилгани хабар қилинди.

Айни пайтда, ҳукуматнинг минглаб тарафдорлари ҳам Мустақиллик майдонига яқин жойлашган Европа майдонида ҳукуматни қўллаб намойиш уюштирди.

Ҳукуматга қарши намойишда қатнашаётган Назар ҳукумат мухолифат талабларини бажармагунча намойишчилар майдонни тарк этмаслигини айтди.

- Биз ғоямиз амалга ошишига ишонамиз. Биз бу ерда охиригача туришимизни биламиз. Бу бизнинг ғалаба билан тугайди, деди мухолифат тарафдори.

Украина полицияси Мустақиллик майдонидаги намойишда 20 минг, Европа майдонидаги намойишда эса 15 минг одам иштирок этганини билдирди.

Якшанба куни Киевдаги мухолифат намойишида нутқ сўзлаган АҚШ Сенатори Жон Мак Кейн Украина келажаги Европада экани ва Украина Европани яхшироқ қилишини айтди.

- Биз бу ерга, сиз тинч ўтказаётган тадбирлар ва тинч ўтказаётган норозиликлар мамлакатингиз ва дунёни рағбатлантираётгани учун келдик. Биз бу ерга, Украина ўз тақдирини суверен тарзда ўзи эркин ва мустақил танлаши кераклиги ҳақидаги адолатли талабингизни қўллаш учун келдик, дея баён қилди Сенатор Мак Кейн.

Шанба куни Киевда Украина мухолифати раҳбарлари ва намойишчилар билан учрашган Мак Кейн ҳукумат ва намойиш қатнашчиларини демократик ҳуқуқлар тинч йўл орқали изҳор этилишини ҳурмат қилишга чақирди.

АҚШ мулозими Киевга ташрифи чоғида Украина православ черкови раҳбари патриарх Филарет ва Ташқи ишлар вазири Леонид Кожара билан учрашди.

Украинада президенти Виктор Януковичнинг ЕИ билан ҳамкорлик битимини имзоламасдан Россия билан яқинлашиш қарорига қарши норозилик намойишлари 21 ноябрдан бери давом этиб келмоқда.

Украина газ таъминоти учун Россиядан бир неча миллиард доллар қарз.

Москва Украина Россия етакчилигидаги Божхоналар иттифоқига қўшилса, арзон нархда газ етказиб беришни ваъда қилган.

Россия Президенти Владимир Путин билан музокара олиб бориш учун президент Виктор Януковичнинг сешанба куни Москвага бориши кутилмоқда.

Европа Иттифоқи Украина Божхоналар иттифоқига аъзо бўлган ҳолда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолай олмаслигини билдирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG