Линклар

logo-print

Озарбайжон мухолифати Бокуда норозилик митинги ўтказди


Озарбайжон мухолифати 15 декабрь куни Бокуда ўтказган норозилик митинги.

Озарбайжон мухолифати 15 декабрь куни Бокуда ўтказган норозилик митинги.

Озарбайжон мухолифати Бокуда ёнилғи ва озиқ-овқат нархлари ошганига қарши норозилик митинги ўтказди.

Ҳукуматга қарши шиорларни айтиб қичқирган тадбир қатнашчилари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни коррупция ва президентлик сайлови натижаларини сохталаштирганликда айблади.

Ҳукуматга қарши митингни президенликка собиқ номзод бўлган Жамил Ҳасанли етакчилигидаги Озарбайжон демократик кучлари кенгаши уюштирди.

Норозилик акциясида ўнга яқин мухолиф партия ва гуруҳларнинг қарийб 700 нафар тарафдори қатнашди.

Тадбир сўнггида ҳукуматдан ёнилғи ва озиқ-овқат нархларини пасайтириш ва келажакда нархлар оширилмаслигини кафолатлаш талаб қилинган резолюция қабул қилинди.

3 декабрдан бошлаб Озарбайжонда бензин ва дизел ёнилғисининг чакана савдодаги нархи ва айрим нефт маҳсулотларининг улгуржи нархи 30 фоизга оширилган эди.
XS
SM
MD
LG