Линклар

logo-print
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида якшанба куни авиаужумларда камида 36 киши ҳалок бўлди. Уларнинг деярли ярми ёш болалар экани айтилмоқда.

France-Presse агентлигининг Британиядаги Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш марказига таяниб хабар беришича, авиаҳужумлар ҳукумат кучлари томонидан Ҳалабнинг исёнчилар назоратида бўлган мавзеларига қилинган.

Адра шаҳрида исёнчиларнинг шиалар, алавитлар ва друзлар яшайдиган мавзеларига қилган ҳужуми оқибатида 28 киши ҳалок бўлган.

Ҳисоб китобларга қараганда, Сурияда 2011 йилнинг мартида бошланган фуқаролар уруши давомида 126 минг одам ҳалок бўлган ва миллионлаб одамлар қочқин сифатида бошқа давлатларга қочган.
XS
SM
MD
LG