Линклар

Франция президенти Франсуа Олланд ва бошқа француз расмийлари Сочида бўлиб ўтадиган 2014 йилги Қишқи Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этмайди.

Бу ҳақда якшанба куни Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус баёнот берди.

Француз расмийси мазкур қарор қандай сабабларга кўра қабул қилингани ҳақида маълумот бермади.

Франция томони инсон ҳуқуқлари бузилиб келинадиган ва гейларга қарши қонун қабул қилинган Россияда Қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилишига рухсат берилганини кескин танқид қилган эди.

Ўтган ҳафтада Германия президенти Йоахим Гаук ҳам Сочи Олимпиадаси очилишида қатнашмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG