Линклар

logo-print
Украина президенти Виктор Януковичга қарши бўлган ўн минглаб одамлар якшанба куни Евромайдон намойишига қўшилди.

Киевда тўрт ҳафтадан бери давом этаётган намойишлар Украина ҳукумати Европа билан ҳамкорлик шартномасини имзолашдан бош тортганидан сўнг бошланиб кетган эди.

Якшанба куни Европа Иттифоқи Украина билан савдо ва ҳамкорлик келишуви имзолаш борасидаги музокараларни тўхтатаётганини билдирди. Айни пайтда Виктор Януковчининг сешанба куни Москвага қиладиган расмий сафари жаҳон ҳамжамияти диққатида бўлмоқда. Украин мухолифати мазкур учрашув доирасида Янукович Москва етакчилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилиш масаласида биринчи қадамини ташлаши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Якшанба куни Янукович билан Киевда учрашган АҚШ сенаторлари Жон Маккейн ва Кристофер Мерфи Евромайдон намойишчилари билан ҳам учрашди. Улар АҚШ томони намойишчиларни қўллаб-қувватлаётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG