Линклар

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Украина Президенти Виктор Януковичнинг иттифоқ билан ҳамкорлик битимини имзоламаслигига сабаб бўлган “қисқа муддатдаги” молиявий муаммоларга доир хавотирлари баратаф қилиниши мумкинлигини билдирди.

Душанба куни Брюсселда ўтадиган ЕИ Ташқи ишлар кенгаши учрашуви арафасида гапирган Эштон иттифоқ Янукович билан “бу хавотирларни баратарф қилиш устида ишлаши” мумкин, дея билдирди. Унинг айтишича, кўтарилаётган масала ЕИ орқали, ёхуд молиявий идоралар ва ёки хусусий сектор орқали ҳал этилиши мумкин.

Эштон шунингдек вужудга келган бўҳрон ЕИ билан Россия ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир қилиши шарт эмас, дея қўшимча қилди. Украинанинг ўтган ойда битимни имзолашдан бош тортганига Россия босими сабаб бўлгани айтилмоқда.

Душанба куни қилган ичишида Эштон иттифоқ расмийлари мазкур қарорлар қандай қабул қилинаётганига “жиддий эътибор” қаратади, дея таъкидлади.

Якшанба куни ЕИ Киев билан Ассоциацияга киришиш тўғрисидаги битимни имзолашга доир музокараларни тўхтатишини эълон қилди. Айни пайтда, ўтган тунда минглаб украиналик норози Киев кўчаларида қолди.
XS
SM
MD
LG