Линклар

logo-print

Шинжонда яна ғалаён. Камида 16 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда


Шинжонда рўй берган ғалаёнда камида 16 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Хитой расмийларининг маълум қилишича, мамлакат ғарбидаги Шинжон Уйғур Мухториятида якашнба куни чиққан исён пайтида полициянинг ўт очиши оқибатида 14 киши ҳалок ўлдирилган. Воқеада икки полициячи ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

Ҳукуматнинг расмий хабар порталида тарқатган хабарида айтилишича, полиция “жиноятда гумон қилинаётганларни” ҳибсга олиш учун Қашқар яқинидаги қишлоққа борганида оломон уларга портловчи мослама ва пичоқлар билан ҳужум қилган.

Ўтган ойда Қашқар яқинида болта ва пичоқлар билан қуролланган бир гуруҳ одамлар полицияга ҳужум қилиши оқибатида камида тўққиз фуқаро ва икки полициячи ҳалок бўлган эди.

Октябр ойида пойтахт Пекиннинг Тянянмин майдонида бир машина сайёҳларга келиб урилиб, машинадаги уч киши ва икки пиёдани ўлдириши ортидан Шинжонда хавфсизлик чораларини кучайтирган эди.

Хитой расмийлари мазкур ҳодисани шинжонлик исломий жангарилар уюштирган ҳужум дея атаган эди.
XS
SM
MD
LG