Линклар

Дубай прокуратурасини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик айбни тан олмади


Ўзбекистонлик Зелева Ҳимравия 1 сентябр куни Дубай Бош прокуратураси биносини билан таҳдид қилган эди.

Ўзбекистонлик Зелева Ҳимравия 1 сентябр куни Дубай Бош прокуратураси биносини билан таҳдид қилган эди.

Дубай Бош прокуратураси биносида ўзини портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонлик аёл ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмади.

GulfNews агентлигининг хабар қилишича, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси якшанба куни Дубай Биринчи инстанция судига олиб келинган.

Ўзбекистонлик Зелева Ҳимравия 1 сентябр куни Дубай Бош прокуратураси биносига кириб, баданидаги бомбани портлатиш билан таҳдид қилгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди. 13 соатлик амалиётидан сўнг бу аёл 2 сентябр куни полиция тарафидан ҳибсга олинган эди.

Қўлга олинганидан кейин аёлнинг ёнида ҳеч қандай портловчи мослама топилмагани хабар қилинган эди.

Лекин душанба куни пайдо бўлган хабрда айтилишича, прокурорлар аёлга портловчи белбоғни тайёрлаш ва прокуратура биносини гаровга олишда ёрдам берган БАА фуқаросига қарши айбловларни ҳам эълон қилган. Шахси М.Й. деб берилаётган бу одамнинг ҳарбий экани ва у ҳам ўзига қўйилаётган айбларни инкор қилгани айтилади хабарда.

Ўзбекистонлик аёлнинг прокуратура биносини гаровга олишидан мақсад 10 ёшли ўғлига БАА парспортини талаб қилган. Унинг иддао қилишича, ўғлининг отаси БАА фуқароси бўлган.

Хабарларга кўра, боланинг отаси Дубай марказий қамоқхонасида жазо муддатини ўтамоқда. Матбуотда унинг қамоққа олингани сабаблари маълум қилинмаган.

Прокуратура вакиллари Озодликка бу аёл 10 йил давомида Дубайда ноқонуний тарзда яшаб келганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG