Линклар

Россия фуқаролигини олган ўзбек ижара уйдан ҳайдаб чиқарилди


Россияда муҳожирларга қарши қаратилган қонунлардан рус фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам жабр тортмоқда.

Россияда муҳожирларга қарши қаратилган қонунлардан рус фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам жабр тортмоқда.

Россия фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам рус парламентининг муҳожирларга қарши қабул қилаётган қонунларидан жабр тортмоқда. 54 ёшли Муҳаммаджон Саидмурзаев Озодликка Люберцида ўтказилган рейд давомида мол-мулкидан ажраганини гапириб берди.

Озодликнинг Москвадаги таҳририятига мурожаат қилган 54 ёшли жалолободлик Муҳаммаджон Саидмурзаев Россия фуқаролигига эга бўлишига қарамасдан полиция бедодлигидан ҳимояланмаганидан арз қилди.

У рус бўлмагани сабаблигина ўзининг қонун асосида ижарага олган квартирасидан бор мол-мулки билан кўчага чиқариб юборилганини айтди:

- Мен Люберци шаҳрида агенство орқали квартирани ижарага олган эдим. Ҳаммаси договор асосида, чиройли қилиб яшаётган эдим. Кейин уйга срочни ишлар билан кетиб қолишим керак бўлиб қолди. Кетганимдан кейин қўшни аёл кўчиб келибди. Алкаш аёл экан, аввалига ош-пош қилиб чақирдим, ҳаммаси яхши бўлди... Кейин билсам бу нацист аёл экан! Арзимас нарсага жанжал қилади, масалан, “Эшикни қўлфламайсан!”, дейди. Ўзини ўғли эшикни очиб кетса ҳам бизга претензия билдира бошлади. “Ман сенларни бу ерда яшаттирмайман!”, деб ўзидан ўзи мелиса чақиради, улар келиб текширади – ҳаммаёқ как положено – чиқиб кетади. Мелисаям қон қилиб ташлади!

Унинг сўзларига кўра, қўшни хонада 5 нафар самарқандлик ҳайдовчи яшаган. Ишга кетаётган меҳнат муҳожирларини кўрган аёл полиция чақиртирган ва уларни қўшни квартирадан чиқариб юборишни талаб қилган.


Озодлик мухбири олган видеотасвирда ташқарида ётган муҳожирнинг йиллар давомида йиққан мол-мулки тасвирланган.

- Мастлигида у хонадан бешта ўзбек, бунисидан бешта чиқса аёлнинг кўзига кўп кўринади-да. Бу аёл квартира эгасидан калитни олиб, замокларни алмаштириб нарсаларни кўчага улоқтириб юборган. Биринчи куни келсам ҳамма нарсалар кўчада турибди. Бошим ишламай қолди! Ҳеч нарса қолмаган! Отворган нарсалари ҳозир қолмаган-да. Шифонеру бошқаси майдаланиб кетган, холодилник-телевизорлар, дубленка – яхши нарсалар йўқ-да. Дворник тожик болларни чақирган, улар олиб чиқиб ташлаворган,- дейди бунинг барчаси Люберци полицияси назорати остида бўлганини Озодликка гапириб берган Муҳаммаджон Саидмурзаев.



У бундай ҳодисалар 13 йил олдин Черкизово бозорини вайрон қилиш пайтида кўзатилганига гувоҳ бўлганини қўшимча қилди.

Ҳозирда жалолободлик Муҳаммаджон Саидмурзаев полициянинг лоқайдлиги ва ўзбеклар билан бирга қўшни бўлиб яшашни истамаётган рус аёлнинг ўзбошимчалиги устидан судга мурожаат қилиш истагида эканини маълум қилди.

Россия Давлат Думаси “резина квартиралари” номини олган ва кўплаб меҳнат муҳожирлари қайдда турган ёки яшаётган квартираларга қарши кураш эълон қилганига қарийб бир йил бўлди.

Россия фуқароларининг ҳам манфаатларига жиддий путур етказган бу қонунга қарши жамоатчилик фаоллари томонидан 100 мингдан зиёд овоз йиғилди.

13 декабр куни Россия Думаси Жиноят Кодексига “Қалбаки қайдга олиш” ва “Қалбаки ҳисобга олиш” каби янги моддаларни киритди. Мазкур моддаларга асосан “резина квартираларда” яшаб, қайдга тураётган муҳожирлар 500 минг рублгача жаримага тортилиши ёки 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бироқ Қонунда фуқароларнинг квартираларда қонуний ёҳуд ноқонуний яшаётгани қандай усуллар билан аниқланишига изоҳ берилмаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG