Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти ўз мамлакати Россия босими остида Божхона Иттифоқига қўшила олмаслигини баён қилди


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев ўз мамлакати Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига “Қирғизистон иштирокисиз тайёрланган” йўл харитаси асосида қўшилмаслигини баён қилди.

Душанба куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Атамбаев Қирғизистоннинг, “Украинадан фарқли ўлароқ, танлови йўқ ва биз манфаатимизга мос келадиган йўлдан борамиз”, дея таъкидлади.

Унинг айтишича, Россия ўзи ишлаб чиққан йўл харитасини Бишкекка мажбуран ўтказган.

Ўтган ҳафта Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жоомарт Оторбаев мазкур йўл харитаси қирғиз экспертлари иштирокисиз ишлаб чиқилганидан шикоят қилиб, у амалга ошириладиган бўлса, мамлакатда “ижтимоий муаммолар ва беқарорлик” келтириб чиқариши мумкинлигини билдирган эди.

2011 йилда тузилган Божхона Иттифоқига Беларус, Россия ва Қозоғистон киради.

Москва мазкур тузилмани 2015 йилга қадар кенгайтириб, Евроосий Иқтисодий Иттифоқига айлантириш нияти борлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG