Линклар

Ироқдаги зўравонликларда 47 киши ҳалок бўлди


Ироқда душанба куни амалга оширилган портлашлар оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлди.

Расмийларнинг маълум қилишларича, Бағдоднинг Садирия маҳалласидаги бозор яқинида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 4 киши нобуд бўлган ва 11 одам жароҳатланган.

Яна бир бомба ал-Наҳда минтақвасидаги автобус бекати ёнида портлаган ва уч одамни ўлдириб, етти кишини жароҳатлаган.

Пойтахтнинг Байаа ва Ҳуссайния маҳалларида рўй берган портлашларда икки фуқаро ўлдирилиб, 10 одам жароҳатланган.

Худкуш бомбачилар Салоҳиддин вилоятининг Байжи шаҳарчасида полиция маҳкамасига ҳужум қилиши натижасида саккиз киши, жумладан ҳужумчиларнинг ўзлари ва полициячилар нобуд бўлди

Шунингдек, қуролланган гуруҳ Тикрит шаҳрида нефт қувурини қўриқлаб турган уч аскарни ўлдирди.

Ироқ шимолида эса шиа зёиратчилари кетаётган автобусга уюштирилган ҳужумда камид етти киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG