Линклар

logo-print

Туркманистонда парламент сайлови натижалари ҳисобланмоқда


Туркманистонда парламент сайловларида берилган овозларни санаш давом этмоқда.

Якшанба кунги сайловнинг дастлабки натижалари бугун эълон қилиниши айтилмоқда. Президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов Ашхободнинг Гунеш туманида ота-онаси билан биргаликда овоз берди.

Марказий сайлов комиссияси эълон қилган маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 91,3 фоизи қатнашган.

Озодлик туркман хизматининг Ашхободдаги мухбирига кўра, сайловчиларнинг кўпчилиги оила аъзолари учун ҳам овоз берган. Сайлов комиссияси расмийлари бунга монеълик қилмаган.

Бу Туркманистонда биттадан ортиқ партия иштирокидаги илк сайлов бўлди. Лекин унда қатнашган иккала партия – Туркманистон Демократик партияси ҳам, Саноатчилар ва тадбиркролар партияси ҳам президент Бердимуҳаммедов сиёсатини қўллаб-қувватлашини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG