Линклар

logo-print
Қирғизистон Ўзбекистонга «Қамбарота-1» ГЭСи лойиҳасида иштирок этишни таклиф қилди. 16 декабрь куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мана шу ҳақда гапирди.

«Ўзбекистон сиёсий ўйинлардан қўрқмоқда. Мен яқинда уларга ана шу қўрқув кетиши учун лойиҳада иштирок этишни таклиф қилдим. ГЭС лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган», – деди Атамбаев.

Президентга кўра, ГЭСдан фойда борлигини Қозоғистон англаб етган. Атамбаев Ўзбекистон ҳам ГЭСнинг фойдасини англаб етишига умид билдирди.

Қирғизистон Қамбарота 1 лойиҳасини 2009 йилда эълон қилган эди. Ўшандан бери Ўзбекистон томони мазкур лойиҳа минтақа экологиясига зарар етказишини айтиб, унинг амалга оширилишига қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG