Линклар

Россиянинг Тверь вилоятида Ўзбекистоннинг 23 ёшли фуқароси балоғатга етмаган болани зўрлагани учун судланмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, мазкур шахс 22 август куни балоғатга етмаган қизни алдов йўли билан гаражга олиб кириб зўрлаган.

Айни пайтда Қозоғистонда икки ҳамюртини ўлдирган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд жараёни якунланди. КазТАГ агентлигининг билдиришича, қотилликда айбланган шахс 24 йилга қамалган.

Суд жараёнида маълум бўлишича, 35 ёшли ўзбекистонлик Туркистон шаҳри Ясси қишлоғидаги қурилишда ишлаётган пайтда кетмон билан ўз ҳамюртларига ҳужум қилган. Икки ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган, учинчи одам эса қочишга улгурган.
XS
SM
MD
LG