Линклар

Яқин кунларда ўзбекистонликлар интернет орқали иш қидириш ва ишга жойлашиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлигида «Иш ўринлари ва мутахассис кадрлар маълумотларини жойлаштириш ва қидириш онлайн тизими»ни ишлаб чиқмоқда.

Тез кунларда ишга туширилиши айтилаётган мазкур дастур асосида 193 туман ва шаҳарлардаги ишчи ўринлари ҳақида электрон маълумот бериб борилади.Маълумотлар ҳар ойда янгилаб борилади.

Вазирликнинг билдиришича, ҳозирги кунда тизимда 74 мингдан кўпроқ бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари иш қидираётган одамларнинг 43 397 та резюмеси жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG