Линклар

Бишкекда афғон қочқинлари намойиш ўтказди


16 декабрь куни ўнга яқин афғон қочқинлари Бишкекдаги БМТ уйи олдида ўзларига тезлаштирилган тарзда Қирғизистон фуқаролиги берилишини талаб қилиб намойиш ўтказди.

БМТ расмийлари қочқинларга бу масала билан Қирғизистон Давлат комиссияси шуғулланишиини айтиб, БМТнинг бу масалага алоқаси йўқлигини билдирган. Бироқ қочқинлар фуқаролик олмагунларича намойишларга чиқишларини айтганлар.

БМТнинг Бишкек ваколатхонаси берган маълумотга қараганда, Қирғизистонда афғонистонлик 10 минг қочқин бор. Сўнгги 15 йил ичида уларнинг 96 нафаригагина Қирғизистон фуқаролиги берилган.
XS
SM
MD
LG