Линклар

logo-print

Гуантанамонинг икки маҳбуси Саудия Арабистонига кўчирилди


Куба. Гуантанамо базасидаги қамоқхона.

Куба. Гуантанамо базасидаги қамоқхона.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Гуантанамо қамоқхонасининг икки маҳбусини Саудия Арабистонига кўчирди.

Пентагон 35 ёшли Саад Муҳаммад Ҳусайн Қаҳтоний ва 48 ёшли Ҳамуд Абдулла Ҳамудни Саудияга кўчириш ҳақида қарор қабул қилган. Ҳар икки маҳбус Ал Қоидага алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган эди. Бироқ уларга ҳеч қандай айблов билдирилган эмас.

Пентагон расмийларига кўра, мазкур икки маҳбус Саудияга кўчирилгач, Гуантанамода 160 маҳбус қолади.

АҚШ президенти Барак Обама Кубадаги Гуантанамо базасидаги террорчиликда айбланиб қўлга олинган маҳбуслар сақланадиган қамоқхонани тугатишга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG