Линклар

Украина мухолифати сешанба куни Евромайдонга кўпроқ намойишчиларни чақирмоқда.

Сешанба куни Украина президенти Виктор Януковичнинг Москвага расмий сафари бошланади. Шу муносабат билан мухолифат Киевда Европа билан интеграциялашув тарафдорларини кўп минг кишилик митинг ўтказишга чақирди.

Киевда тўрт ҳафтадан бери давом этаётган намойишлар Украина ҳукумати Европа билан ҳамкорлик шартномасини имзолашдан бош тортганидан сўнг бошланиб кетган эди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Европа аввалгидай Киев билан шартномани имзолашга тайёр эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG