Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:44

OzodNavigator: Хорижда иш топиш осонми?


OzodNavigator дастурида ўзбеклар нега хорижга иш излаб кетаётгани ҳақида гаплашамиз.
OzodNavigator дастурида ўзбеклар нега хорижга иш излаб кетаётгани ҳақида гаплашамиз.

OzodNavigator дастурининг 18 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида, хорижда ишга жойлашиш осонми, деган саволга муҳожирликдаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.



Ўзбекистонда жойри йилда 1 миллионга яқин иш ўрни яратилди. Президент Ислом Каримов ўтган ҳафта Конституция куни муносабати билан қилган нутқига ишонадиган бўлсак, “аҳоли бандлигини таъминлаш учун жорий йилда 970 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиб, уларнинг 60 фоизи қишлоқ ҳудудларида ташкил этилгани, энг муҳими, касб-ҳунар коллежларини битирган 500 мингдан зиёд йигит-қизларимизни ишга жойлаштирганимизнинг ўзи энг катта ютуқларимиз қаторига киради”.

Президент Каримов кейинги беш-олти йилдан бери ҳар сафар Конституция ёки Мустақиллик куни муносабати билан қилган чиқишларида Ўзбекистонда йилига бир миллионда иш ўринлари яратилаётганини айтиб келади. Демакки, 17 миллион ишчи кучига эга Ўзбекистонда сўнгги беш йил ичида беш миллион иш ўрни яратилган.



Хўш, Ўзбекистонда иш ўринлари тўлиб-тошиб ётган бўлса, нега 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбекистонлик хорижга мардикорлик қилгани чиқиб кетди. Бу ўзбекларнинг, президент айтмоқчи, “дангасалигидан”ми? Ё хорижда иш иш топиш осонроқми?

OzodNavigator дастурининг чоршанба, 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида одатдагидек Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Хорижда иш топиш осонми? Хорижда яшаб, ишлашнинг қандай машаққатлари бор?

Ўзбек мардикорлари армиясининг катта қисми тирикчилик қиладиган Россия ё Қозоғистонда ишга жойлашиш учун кимдан, қандай рухсатнома олиш лозим? Бошқа мамлакатлардачи?

Хорижда идора ишига жойлашиш учун, яъни ўқув муассасаси, клиника ёки банкда ишлаш учун Ўзбекистон дипломи ўтадими?

Ўзимизда шунча иш турганда, нега хорижга мардикорлик қилгани кетяпсиз?

OzodNavigator дастурининг 18 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.05да эфирга чиқадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 18 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovozSkype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта,OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG