Линклар

Ангела Меркел учинчи марта Германия Канцлери сифатида қасамёд қилди


Германия парламенти Ангела Меркел номзодини учинчи тўрт йиллик муддатга мамлакат Канцлери этиб тасдиқлади.

Меркел етакчилигидаги Христиан демократик партия уч ой олдин ўтказилган умумий сайловда ғолиб чиққан эди.

59 яшар Ангела Меркел илк бор 2005 йилда Канцлер этиб сайланган.

Ҳозирда Германия парламенти қуйи палатаси - Бундестагдаги 631 ўриндан 504 тасини Меркел етакчилигидаги учта партиядан иборат коалиция аъзолари эгаллаган.

Германия янги ҳукуматида Мудофаа вазири лавозимини илк бор аёл киши, Урсула вон дер Лейен эгаллайди.

Социал-Демократик партия вакили Франк Уолтер Штайнмайер эса Германия Ташқи ишлар вазири бўлади.

Штайнмайер 2005-2009 йилларда айни лавозимда фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG