Линклар

Украина Президенти Виктор Янукович россиялик ҳамкасби Владимир Путинга икки давлатнинг “стратегик ҳамкорлиги” кенгайиши кераклигини айтди.

Янукович буни Москвада Путин билан Украина иқтисодиётига ёрдам кўрсатилиши масаласида музокара бошлашдан олдин айтди.

Ўз навбатида Путин икки давлат ўртасидаги “энг нозик масалалар”ни ҳал қилишда муваффақиятга эришилишига умид билдирди.

Януковия Россия томони Украинага янги қарзлар ажратилиши ва Украинага арзон нархда табиий газ етказиб берилишини хоҳламоқда.

Европа тарафдори бўлган Украина мухолифати президент Янукович Россия етакчилигидаги Божхоналар иттифоқига аъзо бўлишга тайёргарлик кўриш учун Москвага борган бўлиши мумкинлиги хусусида хавотир билдирган.
XS
SM
MD
LG