Линклар

Кеча кечқурин Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси яна иккита янги телеканал - "Диёр" ва "Оилавий" телеканалларини ишга туширди.

Хабарга кўра, “Ўзбекистон” телеканали қошида очилган “Оилавий” телеканалида асосан оилавий қадриятлар мавзусига бағишланган кўрсатувлар намойиш этилади.

“Маданият ва Маърифат” телеканали қошида ташкил этилган “Диёр” телеканали эса республикадаги барча вилоятлар ҳаётига оид кўрсатувларни эфирга узатиш режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 14 ноябрдан бошлаб “Кинотеатр” ва “Наво” номли янги телеканалларни синов режимида ишга туширган эди.

Октябрь ойида Ўзбекистонда қатор телеканаллар, жумладан, президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишлилиги айтиладиган Форум ТВ, ТВ-Марказ, НТТ ва SOFTS телеканаллари бир пайтда ёпилди.
XS
SM
MD
LG