Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:07

Украина ва Россия президентлари “стратегик” музокара ўтказди



Украин пойтахти Киевда мухолифатнинг ҳукуматга қарши кўп минг кишилик норозилик намойишлари давом этмоқда. Айни пайтда, Украина Президенти Виктор Янукович сешанба куни Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди. Мулоқот чоғида Россия томони Украинага бир неча миллиард долларлик кредит ажратиши муҳокама этилгани билдирилди.


Украина Президенти Виктор Янукович россиялик ҳамкасби Владимир Путинга икки давлатнинг “стратегик ҳамкорлиги” кенгайиши кераклигини айтди.

Янукович буни Москвада Путин билан Украина иқтисодиётига ёрдам кўрсатилиши масаласида музокара бошлашидан олдин айтди.

- Агар биз бугун ҳеч нима имзоламасак, яқин вақт ичида имзолашимиз ва ишни давом эттиришимиз керак бўлади. Бизнинг бугунги учрашувимиз, айниқса, икки томонлама савдо соҳадаги қарорлар инобатга олинса, қайсидир маънода, стратегик учрашув ҳисобланади, дея баёнот берди Украина президенти.

Россия ва Украина раҳбарлари сўзлашуви ўтган ой президент Янукович, афтидан Москванинг босими остида, ЕИ билан ҳамкорлик битими имзоламасдан Россия билан яқинлашиш қарорига қарши Украинада норозилик намойишлари давом этаётган пайтда бўлиб ўтмоқда.

Европа тарафдори бўлган Украина мухолифати Януковичга босимни кучайтириш учун одамларни Киевнинг Мустақиллик майдонидаги намойишчиларга қўшилишга чақирган.

Украина мухолифати президент Янукович Россия етакчилигидаги Божхоналар иттифоқига аъзо бўлишга тайёргарлик кўриш учун Москвага борган бўлиши мумкинлиги борасида хавотир билдирди.

Евромайдон намойишчилари Россия билан келишувдан норози
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00


Путин эса икки давлат ўртасидаги “нозик масалалар”ни ҳал қилишда муваффақиятга эришилишига умид билдирди.

- Бу ҳукуматлараро маслаҳатлашув билан боғлиқ бўлган аввалдан режаланган учрашув. Мен биз учун “анча нозик бўлган масалалар”ни ҳал қилишда муваффақиятга эришилишига умид қиламан. Украина том маънода, ҳеч бир шубҳасиз, бизнинг стратегик ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз, дея баён қилди Россия президенти.

Путин Украина билан "стратегик ҳамкорликни" мақтади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:36 0:00


Янукович Россия томони Украинага янги қарзлар ажратилиши ва Украинага арзон нархда табиий газ етказиб берилишини хоҳламоқда.

Украина президенти ноябрь ойида Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи раҳбарлари саммитида ЕИ билан ҳамкорлик ҳақида битим имзолаш ва Россия билан иқтисодий ҳамкорликни чеклаш Украинанинг муаммоларга юз тутган иқтисодиёти учун катта зарба бўлишини таъкидлаган.

Украина ҳукумати ўз қарзларини тўлаш ва иқтисодиёт барқарорлигини сақлаб қолиш учун 10 миллиард долларлик кредитга муҳтож.

Россия Молия вазирлиги Украинага 5 миллиард доллар қарз ажратиш борасида музокаралар бошланганини тасдиқлади. Айни пайтда, Украинадаги манбалар Россия 15 миллиард долларгача қарз бериши мумкинлигини билдирди.

Брюссел расмийлари Украинага кўпи билан 610 миллион евро, яъни, 838 миллон доллар кредит таклиф қилган.

Душанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни ЕИ ва Украина ўртасидаги яқин алоқалар Россияга таҳдид солмаслигини яна бир марта урғулади.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Иттифоқ Киев билан битм имзолашга тайёр бўлиб қолишини айтди.
XS
SM
MD
LG